Иллюстратив фото

Эрон ҳарбий-денгиз кучлари Ҳормуз бўғозида Португали байроғи остида сузиб юрган, бироқ исроиллик миллиардер Эйел Оферга тегишли Zodiac Group`нинг бир қисми ҳисобланган Zodiac Maritime компанияси юк ташувчи кемасини қўлга олди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода махсус қўшин аскарларининг Ми-17 вертолётидан арқон орқали кемага туширилаётгани акс этган.

Times of Israel нашри маълумотларига кўра, MSC Aries танкери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси – Эроннинг илғор ҳарбий-сиёсий тузилмаси томонидан қўлга олинган. Кема БААдан Ҳиндистонга кетаётган бўлган.

Эрон давлат ахборот агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси “Исроил билан боғлиқ” дейилган кемани қўлга олганини тасдиқлади. Қайд этилишича, кема Эрон ҳудудий сувларига етказилган.

Мавзуга алоқадор