Бомбаланаётган Ғазо: 347-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 347 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Хон
Юнис ва Нусайрат ва Бурайж лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 35 киши шаҳид
бўлди. Уруш
бошланганидан буён 41261 киши ҳалок бўлди.
▪️Тунда
фашистлар Бурейж лагеридаги турар-жой биноларига ҳужум қилиб, қутқарувчиларга
қарата ўқ узди.
▪️Ғарбий
Соҳилда босқинчилар Наблус, Рамаллаҳ, Ал-Халил ва Женинга бостириб кирди. Икки
киши жароҳатланган. Лагерларга жиҳозлар тортилмоқда, томларга мерганлар жойлаштирилган.
▪️Ироқ қаршилик кучлари Иордан водийси ҳудудидаги ҳарбий
нишонларга ҳужум қилди.
▪️Босқинчилар Ливан жанубидаги Ҳула шаҳрига ҳужум қилди. Бир
киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳатланди.
▪️БМТ махсус маърузачиси Франческа Албанесе: Исроил Ғазодаги
геноцид туфайли халқаро “яккамохов”га
айланиш хавфи бор. Унинг БМТга аъзолиги шубҳа остида бўлиши мумкин.
▪️Ирландия Ғазо сектори ва босиб олинган Ғарбий Соҳилда
давом этаётган урушдан жабр кўрган фаластинлик талабалар учун Ирландия-Фаластин
стипендия дастури (IPSP) доирасида тўлиқ стипендиялар эълон қилди.
▪️Яман ҳусийлари
Сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Буҳаити душанба куни Қўшма Штатлардан ҳужумларни тўхтатиш эвазига
Санодаги ҳукуматини тан олиш бўйича "жозибали таклифлар" олинганини маълум қилди.