Бомбаланаётган Ғазо: 159-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 159 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
▪️ Босқинчилар
Жабалия, Хон Юнис ва Дайр ал-Балоҳга ҳужум қилди. Кун давомида босқинчилар 8 та
оммавий қотиллик содир этилди,
бунинг натижасида 72 киши ҳалок
бўлди, 129 киши яраланди.
▪️ 7
октбярдан буён Ғазода Исроил ҳужумлари натижасида жами 31 184 киши ҳалок
бўлди, 72 889 киши жароҳат олди.
▪️
Исроилнинг навбатларда гуманитар ёрдам кутаётган фаластинликларга қарата амалга
оширган ҳужумлари натижасида бугунги кунга қадар ҳалок бўлганлар сони 400
нафардан ошди, 1,3 мингга яқин киши жароҳатланди.
▪️ Америка
бомбалари Ғазо секторида яшовчи АҚШ фуқаросини оғир яралади, унинг уйи ўша куни
тунда ишғолчилар томонидан Дайр ал-Балоҳда бомбардимон қилинган.
▪️ Ғарбий
Соҳилда ишғолчилар 6 соат давомида Женин ва касалхоналарга бостириб кирди.
Босқинчилар 16 ёшли ўсмир ва 23 ёшли йигитни ўлдирган. Шяфат лагерида исроиллик
снайпер 13 ёшли болани ўлдирди.
▪️ Чилилик 50
нафар адвокат Халқаро жиноий судга Исроил ҳукумати ва унинг бош вазири Беньямин Нетаняхага қарши даъво аризаси
билан мурожаат қилди.
▪️ Ҳусийлар
Қизил денгизда АҚШнинг “Лабун”
эсминецига ҳужум қилди.
▪️ Жазоир
Исроилнинг Фаластин ҳудудидаги жинсий зўравонликларини тергов қилишга ва Ғазо
секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
▪️ ЮНРВА
раҳбари: Ғазода тўрт ойдан сал кўпроқ вақт ичида ҳалок бўлган болалар сони
бутун дунё бўйлаб тўрт йиллик урушда ўлдирилган болалар сонидан кўп.
▪️ Европа
Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Хосеп Боррел Исроилни очликдан уруш
қуроли сифатида фойдаланаётганликда айблади.
▪️
Рамазоннинг иккинчи куни Қуддусдаги Масжидул Ақсода 45 минг фаластинлик хуфтон
ва таровеҳ намозларини ўқиди.