Канцлер Олаф Шолцнинг сўзларига кўра, Берлин «албатта» ХЖСнинг потенциал буйруғини бажаради, чунки у суднинг «асосий» тарафдори ва "қонунни ҳурмат қилади".

ХЖС прокурори Карим Хон шу ҳафта Нетаняху, мудофаа вазири Йоав Галант ҳамда ҲАМАС етакчиларини Ғазо секторидаги етти ойлик уруш давомида уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар учун ҳибсга олиш учун ордер сўраган.

Берлиннинг Исроил ва ҲАМАСга қарши айбловларни "тенглаштиришнинг ножўялиги" ҳақидаги танқидига қарамай, Германия Ташқи ишлар вазирлиги ХЖС мустақиллиги ва тартиб-қоидаларига ҳурматни эълон қилди. Мухолифатдаги СДУ партияси ҳукуматнинг позициясини «жанжал» деб қоралади.

Таъкидлаш жоизки, айни пайтда Германия Исроилни ашаддий қўллаб-қувватлаб, уни қурол-яроғ билан таъминламоқда ва мамлакатдаги фаластинликларнинг фаоллигини бостирмоқда.

Мавзуга алоқадор