Салжуқ Байроқдор 44 ёшда ва Туркиядаги ҳарбий учувчисиз учоқлар ишлаб чиқарувчи Baykar ширкатининг 52,5 фоиз акцияларига эгалик қилади. У директорлар кенгашини бошқаради ва техник директор ҳам ҳисобланади.

Байроқдор ширкатни укаси Ҳалук Байроқдор билан бирга бошқаради. Ширкат 1984 йилда уларнинг отаси Ўздемир томонидан Туркия автомобиль саноати учун портлар ишлаб чиқариш учун асос солинган.

Baykar 2022 йилда 1,4 миллиард долларлик сотувга эришган эди. Европа, Африка ва Яқин Шарқдаги ҳарбий шартномалар туфайли экспорти 2023 йилда 1,8 миллиард долларга етди.

2016 йилда Салжуқ Сумайя Эрдўғанга уйланиб, Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг куёви бўлди.

Салжуқ Байроқдор ким?

Мавзуга алоқадор