Ҳайит байрамини завқли ўтказишнинг 5 усули
Фото: Gazeta.uz
Беғубор болаликнинг ширин дамлари байрамда онажонимиз тайёрлаган лаззатли таомлару оппоқ байрам дастурхони атрофида жамулжам бўлган қариндош-уруғлар билан чамбарчас боғлиқ.
Шубҳасиз байрамлар фарзанд тарбиясига ўз таъсирини ўтказади,
болани қадриятларни қабул қилишга, атрофдагилар, яқинлари билан муносабати
шаклланишига ҳисса қўшади.
Болаликдаги бу унутилмас онлар болага ҳаётда ишонч билан
одимлашда ёрдам беради.
Динимизда хатто байрамларда ҳам жуда катта ҳикматлар кўзда
тутилган.
Ҳайит мусулмон киши учун Яратганнинг розилигини қозониш,
Унга бўлган муҳаббат ва шукрни ифодалаш, нуридийдаларимизга байрамнинг
моҳиятини англатиш ва бу қувончли кунларни янада интиқиб кутишлари учун ушбу
айёмни бор гўзалликлари билан кўрсатиб бериш демакдир.
Байрамни янада файзли ўтказиш учун баъзи тавсияларни сиз
билан баҳам кўрмоқчимиз:
1. Хонадонимизга
байрам кайфиятини киритиш
Бола келаётган байрам ҳақида эшитиш билан бирга бу қувончли
кунга ўзи ҳам тайёргарлик кўриш ишларида иштирок этиши жуда муҳим.
Фарзандларингиз билан бирга уйингизни қандай қилиб безаш
ҳақида бош қотиринг: Шарлар, плакатлар, гуллар – буларнинг ҳаммаси уйингизга
байрам шукуҳини бахш этади.
2. Байрам моҳиятини тушунтириш
Кичик ёшлариданоқ болалар ҳайит фақатгина конфет ва
ширинликларни тўйиб ейишу ҳайитликлар йиғиш куни эмаслигини, аксинча, Қурбон
ҳайити бутун инсоният учун муҳим ва ибратли кун эканини билиши шарт.
Нуридийдангизга Аллоҳга бўлган муҳаббат ва Унинг амрларига
таслим бўлишнинг тимсоли бўлган Иброҳим алайҳиссалом қиссасини ҳикоя қилиб
беринг.
3. Совғасиз байрам байрамми?
Ҳайитга бир неча кун қолганда болаларингизга; бобожон-бувижонларга,
яқинларга табрик қоғозлари ва совға-саломларни тайёлашни топширинг ёки уларни
ёрдамга чақиринг.
Балки дилбандингиз ҳам анчадан буён орзу қилиб юрган нарсани
совға тарзида олар. Ахир ҳайит яқинларимизни хурсанд қилиш учун ажойиб
имконият.
4. Байрам дастури
Кўпинча ҳайит деганда ноз-неъматга тўла дастурхон атрофида
чақчақлашиб ўтирган катталар ва кўчада шаталоқ отганча ҳайитлик пулларини
дўкончадан бўлмағур нарсаларни олишга сарфлаётган болалар кўз олдимизга келади.
Байрам фақат қорин тўйдиришдан иборат бўлиб қолмаслиги учун
аввалроқ болалар учун мўлжалланган байрам дастурини тузиб қўйинг:
Қувноқ беллашувлар:
унча мураккаб бўлмаган викториналар болалардаги
энергия-қувватни керакли нарсаларга йўналтиришда жуда қўл келади.
5. ҲАЙИТ яхшилик қилиш куни
Фарзандингиз бу ажойиб куннинг ҳикматини ҳис қилиши учун хайру эҳсонларни
муҳтожларга тарқатиб чиқишда сиз билан бирга иштирок этишга унданг. Бу билан у
яхшилик қилишга кичик ёшиданоқ одатланади ва бунинг роҳатини қалбида ҳис
қилишни ўрганади.
Рамазон
ҳайитингиз муборак бўлсин!
©Яхши она