Зимбабве полицияси ўзини «пайғамбар» ва дин етакчиси деб эълон қилган Исмоил Чокуронгерва ҳамда унинг етти нафар шерикларини жиноий ҳаракатлар, жумладан, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун ҳибсга олди.

Улар полиция томонидан Ҳараре яқинидаги фермада ўтказилган рейддан сўнг ҳибсга олинган. Рейд давомида расмий таълимга бормаган ва “ҳаётий кўникмаларни ўргатиш учун қўл меҳнати билан шуғулланаётган”, аслида эса арзон ишчи сифатида фойдаланилаётган мактаб ёшидаги болалар топилган. 251 нафар боладан 246 нафарининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўлмаган, деб ёзади The Guardian.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, фермада 16 та қабр ҳам топилган, у ерда 9 нафар катталар ва 7 нафар бола дафн этилган.

Мавзуга алоқадор