Туркиянинг Бамакодаги элчиси Эфе Жейлан бошчилигидаги турк делегацияси Мали Бош штаб раҳбари генерал Умар Диарра билан учрашди.

Учрашувда Туркия ҳарбий делегацияси Мали ҳукуматига террорчи гуруҳларга қарши курашда ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади. Бироқ бу ёрдам, кузатувчиларга кўра, нафақат Мали ҳукумат армияси, балки мамлакатда мавжуд бўлган "Вагнер" ХҲК ёлланма аскарларига ҳам қарши курашаётган жангариларни бостиришга йўналтирилган.

Диарра, ўз навбатида, хавотирларга қарамай, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг “аъло даражада” эканлигини таъкидлади. 

"Кўплаб қийинчиликларга қарамай, Туркия доимо биз томонда", – деган Диарра Мали армиясининг Туркиядан учувчисиз ҳаво воситалари ва бошқа ҳарбий жиҳозлар олганини қайд этди. 

"Бу ёрдам бизга мамлакат барқарорлигига таҳдид солувчи қаршилик кучларига зарба бериш имконини тақдим этди", – дея қўшимча қилди у.

Бош штаб раҳбари, шунингдек, Туркиянинг қўллаб-қувватлаши ҳукумат кучларининг позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлаганини таъкидлади. Бироқ танқидчилар бу ёрдам тинч аҳоли ўртасида зўравонлик ва азоб-уқубатларнинг кучайишига олиб келганини таъкидламоқда.

Мавзуга алоқадор