Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди
2024 йил 5 февраль куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев “Қозоғистон Республикаси ҳукумати тўғрисида”ги фармонни имзолади, дея хабар бермоқда Zakon.kz.
Фармон матнига
кўра, мамлакат Конституциясининг 70‑моддасига мувофиқ, президент
Қозоғистон ҳукуматининг истеъфосини қабул қилишга қарор қилди.
“Қозоғистон Республикаси бош вазирининг вазифалари вақтинча Роман Василевич Скляр
зиммасига юклансин”, — дейилади ҳужжатда.
Фармонда, шунингдек, президент Қозоғистон ҳукумати
аъзоларига “ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда
давом этиш”га қарор қилгани айтилади.
Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради