Тожикистон Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида республиканинг 17,1 минг фуқароси Россиядан чиқариб юборилган. Тожикистон Ички ишлар вазирлиги эса Россиядан миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган фуқаролар орасида террористик ёки экстремистик характердаги жиноятларга алоқадор шахсларни топмади.

Бу ҳақда ИИВ бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдураҳмон Аламшозода матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

“Уларнинг террористик ёки экстремистик характердаги жиноятларини содир этганликлари бўйича бирорта ҳам факт қайд этилмаган”, деди у ТАСС журналистининг саволига жавобан.

Мавзуга алоқадор