Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 328 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Нусайрат лагери, Дайр ал-Балоҳ ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Кун давомида 51 киши ҳалок бўлди.

▪️2023 йил 7 октябрдан буён 40585 нафар фаластинлик эксклавда Исроил тажовузи қурбони бўлди, улардан 10980 нафари аёл ва камида 16589 нафари болалар, яна 93778 нафари яраланган.

▪️Ғарбий Соҳилда нацистлар 2002 йилдан бери энг йирик ҳужумларини давом эттирмоқда. Бутун бир жанговар дивизион иштирок этмоқда.

▪️Босқинчилар ҳужум қилинаётган шаҳарлар рўйхатини кенгайтирди. Наблус, Халил, Байтлаҳм ва Шуафат лагерига ҳужум қилинди. 12 фаластинлик ҳалок бўлди, 22 киши яраланди, ўнлаб одамлар ҳибсга олинди.

▪️ЦАХАЛ ҳарбийлари Ғазо секторида БМТ Озиқ-овқат дастури ходимларининг автомобилига 10 маротаба ўқ узди. Ҳужум оқибатида ташкилот ходимлари жабрланмади, бироқ фаолиятини қисқа муддатга тўхтатди.

▪️Ироқ қаршилик кучлари Ҳайфа электр станциясига ҳужум қилди.

▪️Европа Иттифоқи раҳбари Смотрич ва Бен Гвирга қарши санкциялар жорий этишга чақирди.

▪️БМТ бош котиби Исроилни Ғарбий Соҳилдаги ҳарбий амалиётини зудлик билан тўхтатишга чақирди.

▪️Ишғол матбуоти: “10 ойдан кейин чарчадик”. Ғазодаги барча бригада ва батальонлардан ўнлаб аскарлар сулҳ ва дам олишни сўради.

▪️Эрон дипломатик ваколатхонаси ҳусийлар 21 август куни тонгда Қизил денгизда ҳужум қилган Sounion танкерини олиб кетишга рози бўлганини маълум қилди. Кемадаги ёнғин ҳалигача давом этмоқда ва денгизга нефть оқиб тушиш хавфи мавжуд. 

Мавзуга алоқадор