Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 325 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Нусайрат лагери, Хон Юнис ва Ғазо марказига ҳужум қилди. 24 соат ичида 28 киши вафот этди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Қалқиля, Халил, Наблус, Байтлаҳмга бостириб киришади. Салфит шаҳрида босқинчилар машинани отиб ташлади, 2 фаластинликни ўлдирди.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Сионистларнинг тинч аҳолини қирғин қилишига ва халқимизни кўчирилишига жавобан М90 Макадма ракетаси билан Тел-Авивга ҳужум қилдик.

▪️Босқинчиларнинг ҳаво мудофааси Ғазодан келаётган ракеталарга бардош бера олмади. Кўчманчилар орасида ярадорлар ҳам бор.

▪️ Исроил босқинчи армияси 7 октябрдан бери АҚШдан 50 минг тоннадан ортиқ қурол, ракета ва ҳарбий техника олганини маълум қилди. Бу 500 та ҳаво рейслари ва 107 та денгиз жўнатмалари орқали амалга оширилди.

▪️Нацистларнинг ҳудудга ҳужум қилиш таҳдиди ортидан Дейр ал-Балаҳдаги Ал-Ақса касалхонаси беморлари бошқа жойларга кўчишга мажбур бўлмоқда.

▪️Колумбия университетидан Фаластин тарафдори намойишчилар Ғазони қўллаб-қувватлаш учун ўз митингларини давом эттирдилар.

▪️ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи: "Теҳронда қўмондон Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига Эроннинг жавоби муқаррар, аниқ ва ўйланган бўлади".

Мавзуга алоқадор