Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 312 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

️Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Бурейж ва Мағози лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 42 киши ҳалок бўлди.

️Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида босқинчилар 18 ёшли Тарек Доудни ўлдиришди, у аввалроқ алмашинув доирасида қўйиб юборилган, шундан сўнг Ал-Қассам сафига қўшилган.

️Женин, Наблус, Рамаллаҳ, Халил ва Тулкармга ҳужум иккинчи кундирки давом этмоқда. 2 босқинчи яраланган. Ўнлаб одамлар, жумладан, Халқ фронти етакчиси ҳибсга олинган.

️Ал-Қассам бригадалари Хон Юнис ҳудудида босқинчилар билан шиддатли жанглар олиб бормоқда. Ҳарбийлар отряди миналанган майдонда портлатиб юборилган.

️Ҳизбуллоҳ: Ҳанита, Кафр Шуба, Ал-Маликия ва Метулла аҳоли пунктларида босқинчиларга ҳужум қилдик, разведка ускуналари ва жиҳозларини йўқ қилдик.

️Ҳусийлар: Америка-Британия самолётлари Ходейда минтақасидаги Камаран оролига ҳужум қилди.

️Бугун БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроилнинг 100 киши ҳалок бўлган Ал-Табаин мактабига уюштирган ҳужуми юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказади.

️БМТ: Шу ой бошидан бери Исроил Ғазога барча ёрдам миссияларининг учдан бирига рухсат беришдан бош тортди.

️Яманда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган Ансоруллоҳ ҳаракати Аҳмад Ғолиб ар-Раҳвий раислигида 22 вазирдан иборат янги ҳукумат тузилганини эълон қилди.

️Исроил армиясининг 100 га яқин захирадаги зобитлари Бош штаб бошлиғи Герци Халевига мактуб йўллаб, Ғазодаги вазият ғалабадан анча узоқлигини маълум қилишди.

Мавзуга алоқадор