Бомбаланаётган Ғазо: 308-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 308 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнис, Зайтун ҳудуди ва Нусейрат лагерига ҳужум қилди. БМТ агентлиги (UNRWA) мактабларига ҳужум уюштирилди. 24 соат ичида 60 киши шаҳид бўлди, қурбонларнинг аксарияти болалар.
▪️Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида 7 октябрдан бери 39 699 фаластинлик ҳалок бўлди, улардан камида 16 314 нафари бола ва 10 980 нафари аёл, 91 722 нафари яраланди.
▪️Минглаб фаластинликлар Хон-Юнис ҳудудини бомбардимон қилишга буйруқ берганидан сўнг тарк этишга мажбур.
▪️Ал-Қассам бригадалари Ғазо жанубидаги Наҳал отрядига ҳужум қилди, Асқалан ва Зикимга ракеталар отди, шунингдек, Рафаҳдаги Меркава танкларини йўқ қилди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Фарахин туманида 630-батальон командири ўринбосари ва аскарларини йўқ қилди.
▪️Ҳизбуллоҳ: Темир гумбаз платформалари, Беранит, Рамим ва Зарит казармаларига Катюша ва Буркан ракеталари билан ҳужум қилишни бошладик.
▪️АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари тун давомида Яманнинг Ходейда шаҳрига учта ҳужум уюштирди.
▪️Босқинчилар Суриянинг Хомс шаҳридаги Шайрат аэропорти четига ҳужум қилди.