Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 290 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнисга, Бурейж ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 38 983 киши шаҳид бўлди, 89 727 киши яраланди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар қаршилик кучлари босқинчиларнинг разведка самолётини йўқ қилган Байтлаҳм, Қалқиля ва Балат лагерига ҳужум уюштирди. Женин лагерида фашистлар госпитални ўққа тутди.

▪️Ғазода Исроилнинг геноцидига норозилик билдирган Канада фуқароси Исроил кучлари томонидан қатл этилди. Исроил расмийлари эркак аскарларни пичоқламоқчи бўлганини даъво қилмоқда. Бироқ воқеа акс этган видеотасвирларда у аскарлардан анча узоқда бўлгани ва уларга ҳеч қандай хавф туғдирмаганини кўриш мумкин.

▪️Босқинчилар кўчирилган аҳолига Хон Юнисни тарк этишга буйруқ берганидан бир неча дақиқа ўтгач, ҳудудни кучли ўққа тутиш бошланди. 11 киши ҳалок бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Нитсарим ўқида босқинчиларга ҳужум қилди. Ливан Кассам фронти 300-Шумир бригадасининг штаб-квартирасини ўққа тутди.

▪️Ҳусийлар: Исроил билан тил бириктирган ҳар қандай араб давлати бизнинг нишонимиз бўлади.

▪️Покистон ишғолни қўллаб-қувватловчи барча компанияларнинг маҳсулотларини сотишни тақиқлади.

▪️БМТ махсус маърузачиси: Фаластин давлати аллақачон мавжуд, аммо Исроил фаластинликларга қарши апартеидни қўлламоқда, ҳар куни ўз қурбонларига нисбатан шафқатсиз ва садист бўлиб бормоқда.

Мавзуга алоқадор