Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 287 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Нусайрат лагери, Хон Юнис ва Ғазо шаҳрига ҳужум қилди. Бир кунда 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 38 848 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда Қалқиляда босқинчилар қидирувдаги эркакнинг оиласини гаровга олди.

▪️Ғарбий Соҳил шимолида қаршилик кучлари аскарлари бўлган машинани портлатиб юборди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Нитсарим ва Рафаҳ ўқи ҳудудида ишғол пиёдаларини йўқ қилди.

▪️Яман қаршилик ҳаракати дронлар билан пойтахт Тел-Авивга ҳужум қилди. Бир киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди. Портлаш АҚШ консуллиги яқинида юз берди.

▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ғазода ўта юқумли полиомиелит аниқланди. Вирус сувда топилган. Босқинчилар анклавдаги мавжуд сув миқдорини 94 фоизга камайтириб юборди.

▪️Босқинчилар Ливаннинг Сафад ал-Ботиҳ шаҳрига ҳужум қилди. 2 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди.

▪️Нацист Нетаняху Рафаҳга ташриф буюриб, аскарлар билан учрашди. Улардан бирининг: «Шимол билан-чи?» дея Ҳизбуллоҳ ҳужумлари натижасида бўшаб қолган Исроил шимолини назарда тутиб берган саволига нацист географик жиҳатдан шимол қаерда эканини кўрсатиш билан чекланди.

Мавзуга алоқадор