Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 211 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

Босқинчилар Рафаҳ, Зайтюн ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Бир кунда 26 киши шаҳид бўлди. Уруш бошланганидан буён 34 622 киши ҳалок бўлди, 77 867 киши яраланди.

▪️Ғарбий соҳилда ишғолчилар Тулкармдаги Дайр ал-Гисин шаҳрига бостириб кириб, у ерда одамларга қарата ўт очишди ва уйни портлатиб юборишди. Қаршилик жангчилари босқинчилар билан шиддатли жангга киришди.

▪️Жазоир талаби билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазода оммавий дафн қилиш масаласи бўйича шошилинч йиғилиш ўтказади.

▪️Яман қуролли кучлари кучайишнинг тўртинчи босқичини эълон қилди ва Ўртаер денгизидаги Исроил портларига йўл олган кемаларга ҳужум қилмоқчи.

▪️Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат дастури раҳбари Синди Маккейн: Ғазо шимолида тўлиқ миқёсда очарлик бор ва у жанубга силжимоқда.

▪️Бельгия Ташқи ишлар вазирлиги: Халқаро жиноий судга қарши ҳар қандай таҳдидларни олқишлаймиз.

▪️Принстон университети талабалари Ғазо аҳолиси билан бирдамлик учун очлик эълон қилишди.

Мавзуга алоқадор