Чикагодаги United Center спорт мажмуасида АҚШ Демократик партиясининг қурултойи бўлиб ўтмоқда. Тадбир якунлари бўйича Камала Харрис мамлакатда бўлажак президентлик сайловларида Демократик партиядан номзод сифатида расман тасдиқланди.  

Эътиборлиси, ислом динига эътиқод қилувчи қурултой делегатлари ва меҳмонлари учун намозхоналар ташкил этилди. Гувоҳлар ижтимоий тармоқларда "Макка томон" гиламчалар ётқизилган бундай хоналардан олинган кадрларни эълон қилишмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камала Харрис сайлов кампанияси мусулмон ва араб сайловчилар билан ишлаш учун маслаҳатчи ёллагани ҳақида хабар қилинган эди. Ушбу лавозимга Оқ уйда мусулмонлар, араблар ва Ғазо билан боғлиқ масалалар, шунингдек, репродуктив ҳуқуқлар, овоз бериш ва демократия масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган Насрина Баргзи тайинланди.

Мавзуга алоқадор