АҚШ Россияга қарши санкцияларнинг Марказий Осиё учун оқибатларини юмшатиш устида ишлашда давом этади ва минтақа билан савдо ҳажмини ошириш ҳамда у ерга сармоя оқимини оширишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Россия ва Марказий Осиё бўйича катта директори Николас Берлинер маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.

“Биз, ўз навбатида, Марказий Осиё мамлакатлари билан ушбу санкцияларнинг [оқибатларини] юмшатиш ва уларга риоя қилишда ёрдам бериш бўйича ишимизни давом эттирамиз. Инвестицияларга келсак, улар мавжуд бўлган ва биз улар бундан буён минтақага ўтмайди ва бундан кейин ҳам ўсмайди, деб айтмаймиз”, - деди Берлинер матбуот анжуманида ТАСС мухбирининг Россияга қарши санкциялардаги иштироки туфайли иқтисодий зарар кўраётган Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳамкорларига Вашингтон қандай жавоб бериши ҳақидаги саволига жавоб берар экан.

Берлинер АҚШнинг Марказий Осиёга сармояси умуман олганда баланд эмаслиги ҳақидаги фикрга қўшилмай, “2023 йил жавоб бўлиб хизмат қилади, бу йил давомида АҚШ томонидан минтақага сезиларли инвестициялар киритилди”. “Ўзбекистон ва Қозоғистонга бир миллиардга яқин сармоялар киритилди”, - дея қўшимча қилди у.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Марказий Осиё билан савдо алоқалари нафақат Қўшма Штатлар, балки Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорликда ўсишини кўришни хоҳлайди.

Маълумот учун, 13-15 март кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳукуматлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида B5+1 форуми бўлиб ўтмоқда.

Аввалроқ, 2023 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Марказий Осиё ва АҚШ (С5+1) давлат раҳбарлари саммити чоғида АҚШ президенти Жо Байден C5+1 доирасида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича янги бизнес-платформа яратилишини маълум қилган эди. 

Мавзуга алоқадор