АҚШ Марказий қўмондонлигининг ижтимоий тармоқдаги постида қайд этилишича, гуманитар ёрдам олиб кетаётган юк машиналари маҳаллий вақт билан соат 09:00да вақтинчалик портдан чиқиб кетган.

Бу "Ғазодаги фаластинлик тинч аҳолига қўшимча ёрдам кўрсатиш бўйича давом этаётган кўп миллатли саъй-ҳаракатлар" бўлиб, бир қанча давлатлар ва гуманитар ташкилотлар томонидан кўрсатилган ёрдамни ўз ичига олади.

Аввалроқ, 8 май куни АҚШ Мудофаа вазирлиги денгиз орқали инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун Ғазо қирғоқлари яқинида вақтинчалик порт қурилиши якунланганини маълум қилганди.

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ўтган йилнинг 7 октябридан буён 35272 фаластинлик, жумладан, камида 15103 бола ва 9849 аёл ҳалок бўлган, 79205 киши яраланган.

Мавзуга алоқадор