Qatar Airways авиакомпанияси Доха – Тошкент – Доха йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўйди, дея хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги.

2 июнь куни соат 10:28 да Qatar Airways авиакомпаниясининг Тошкентга режалаштирилган биринчи рейси Доҳа аэропортидан ҳавога кўтарилиб, Ўзбекистон пойтахтига Airbus 320 самолёти маҳаллий вақт билан соат 13:30 да қўнди. Парвоз вақти 3 соатни ташкил қилди.

«Доха – Тошкент – Доха йўналиши бўйича йўловчи қатновлари ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus 320 самолётларида амалга оширилади. Келгусида биз Тошкентга парвозлар частотасини ошириш ҳамда Бухоро ва Самарқандга рейсларни йўлга қўйишни ҳам кўриб чиқяпмиз», — деди шарқий минтақа катта вице-президенти Марван Колейлат.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қатновларни йўлга қўйиш масаласи апрель ойи охирида Ўзбекистоннинг Қатардаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ашраф Ходжаев ҳамда Qatar Airways компанияси бош ижрочи директори Бадр Муҳаммад Ал-Мийр ўртасидаги учрашувда маълум қилинган эди.

Мавзуга алоқадор