АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтиришни ва 18 миллиард долларлик ёрдам пакетини ажратишни режалаштирмоқда. Ушбу ёрдам Boeing компаниясининг 25 дона F-15 самолётини ўз ичига олади, деб хабар бермоқда Reuters манбаларига таяниб.

Исроилнинг қирувчи самолётлар сўрови АҚШ расмий сўровни олган 2023 йил январидан бери кўриб чиқилмоқда. Ушбу савдо Тел-Авивга арсеналидаги самолётлар умумий сонини 50 тага етказиш имконини беради.

Агентлик манбаларидан бири Байден маъмурияти Исроил илтимосини қўллаб-қувватлаганини айтди. Республикачилар палатаси спикери Майкл Маккол ҳам Тел-Авивга самолёт етказиб беришни қўллаб-қувватлашини айтди.

"Маъмурият ва Конгресс ўртасида F-15 масаласи бўйича мунозаралар аллақачон бўлиб ўтган", - деди манбалар нашрга. Агентликнинг қайд этишича, самолёт етказиб беришни тезлаштириш ўтган ҳафта Вашингтонга ташриф буюриб, АҚШ расмийлари билан музокаралар ўтказган Исроил мудофаа вазири Йоав Галантнинг асосий талабларидан бири бўлган.

Reuters манбаларидан бири самолётлар етказиб берилиши мумкин бўлган энг эрта вақт 2029 йил бўлишини ҳамда ушбу расмий хабар Конгрессга зудлик билан юборилиб, дарҳол тасдиқланишини назарда тутишини маълму қилган.

Ёрдам ажратиш тўғрисидаги  қарор АҚШ президенти Жо Байденнинг обрўсига янада путур етказиши мумкин. Сиёсатчи хорижлик ҳамкорлар, инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ва Конгрессдаги демократ ҳамкасблари томонидан Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумини чеклаш учун қурол-яроғ етказиш шартларини кучайтириш борасида босимга дуч келмоқда.

Исроил эса ҲАМАСга қарши давом этаётган кураши ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳи билан жанглари учун ўзининг жанговар ҳарбий самолётлар паркини кучайтиришга интилмоқда.

АҚШ қонунчилиги Конгрессни хорижий ҳарбий техникани сотиш бўйича йирик келишувлар ҳақида хабардор қилишни талаб этади. Қонунчилар, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бузилиши ёки бошқа хавотирларга асосланиб бундай савдоларни блоклаш ҳуқуқига эга.

Мавзуга алоқадор