АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси мамлакатнинг амалдаги президенти Жо Байденга нисбатан импичмент текширувини ўтказишга рухсат берувчи резолюцияни ёқлаб овоз берди.

Ташаббусни 221 республикачи қўллаб-қувватлади. 212 демократ конгрессмен унга қарши овоз берди.

Тергов Оқ уй раҳбарининг ўғли Хантер Байденга ҳам тааллуқли. Республикачилар у ўз бизнес фаолиятида отасининг таъсиридан фойдаланганлигини иддао қилмоқда.

Маълумот учун, АҚШнинг аввалги президенти Дональд Трампга 2016 йилдан 2020 йилгача давлат раҳбари бўлган даврида Вакиллар палатаси томонидан икки марта импичмент эълон қилинган, бироқ Сенатдаги овоз беришдан кейин у оқланган эди.

Аввалроқ Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден ҳукуматга 1,4 миллион долларлик солиқларни тўлашдан бўйин товлагани билан боғлиқ тўққизта жиноятда айбланаётгани, айби исботланса, 17 йилга қамалиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.


Мавзуга алоқадор