Британия бош вазири Риши Сунак парламент консерватив аъзоларининг илтимосини қўллаб-қувватлашга ва Британияни Европа Инсон ҳуқуқлари кенгаши таркибидан чиқаришга тайёрлигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, агар Европа суди Британиянинг Руандага ноқонуний муҳожирлар ва қочқинларни чиқариб юбориш режасини блокласа, Лондон ушбу қадамни ташлайди.

“Барча режалар бутун халқаро мажбуриятларимиз, жумладан, Инсон ҳуқуқлари конвенциясига мос келишига ишонаман. Лекин мен чегара хавфсизлигини таъминлаш ва ноқонуний миграция устидан назоратни таъминлаш четдаги судга аъзоликдан кўра муҳимроқ, деб ҳисоблайман, чунки бу бизнинг давлат суверенитетимиз учун асосдир”, деб таъкидлади сиёсатчи.

Консерватив ўнг қанот депутатлар узоқ вақтдан бери инсон ҳуқуқларини бузувчи ва ҳуқуқ ҳимоячилари норозилигига сабаб бўлган бир қатор қонунларни амалга ошириш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа кенгашини тарк этишга чақириб келади.

Йил бошида Европа суди судьялари Британия бош вазирининг режаси Инсон ҳуқуқлари бўйича конвенцияга зид келиши мумкинлигини тахмин қилган эди. Шуниси эътиборга лойиқки, Лондон 1953 йилда айнан шу конвенцияни яратувчилардан бири бўлган.

Мавзуга алоқадор