Америкалик актриса Женифер Лопез фаластинликларга озиқ-овқат ва тиббий ёрдам учун 4,5 млн доллар миқдорида хайрия ажратди.

Ушбу хайрия озиқ-овқат таъминотидан маҳрум бўлган оилалар ва шахсларни тўйимли овқат билан таъминлашга ёрдам бериб, чекланган ресурслар туфайли етарли даражада ёрдам бера олмаётган тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлайди. 

Ўз баёнотида Лопес глобал гуманитар саъй-ҳаракатларга содиқлигини билдирди. 

“Фаластиндаги вазият мени қаттиқ таъсирлантирди ва ўта муҳтожларга ёрдам бериш учун қўлимдан келган барча ишни қилишга мажбур бўлдим. Озиқ-овқат ва соғлиқни сақлашни таъминлаш муҳим ва умид қиламанки, бу ҳисса [вазиятни ижобий томонга] ўзгартиради", – деди у.

Ўз навбатида, Голливуд актёри Жон Войт қизи Анжелина Жолини Фаластин тарафдори позицияси учун очиқчасига танқид қилди ва актрисани "антисемитлар таъсирида" айблади.

Мавзуга алоқадор