Япониянинг Нагасаки шаҳри маъмурияти чоршанба куни Исроилни АҚШнинг Японияни ядровий бомбардимон қилишига бағишланган йиллик конференцияга таклиф қилмаслигини билдирди.

Шаҳар мэри Широ Сузуки Исроил “9 август куни бўладиган йиллик тинчлик маросимига таклиф қилинмайди”, деди.

Августда Нагасаки ва Хиросима шаҳарлари 1945 йилда Японияга Америка атом бомбалари ташланганига 79 йил тўлади.

2022 йил февралида Москва Украинага қарши уруш бошлаганидан кейин Япония Россия ва Беларусни ҳам бундай анжуманга таклиф қилишдан бош тортган эди.

Бироқ Хиросимадаги маҳаллий ҳокимият Тел-Авивни худди шундай тадбирга таклиф қилди. Шу билан бирга, улар "Фаластин ҳудудида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга" чақиришди.

Хиросима ҳукумати икки томонлама стандартлар учун танқид остига олинди, кўплаб фаоллар уларни Тел-Авивга таклифларини қайтариб олишга чақиришди.

Японияда Исроилнинг Ғазо секторидаги урушига қарши кўплаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Мавзуга алоқадор