Эрон суннийлар яшайдиган вилоятни 4 та ҳудудга бўлмоқчи. Бу ҳақда Балоч ТГ канали хабар берди.  

Таъкидланишича, бунга қўшимча равишда "10 миллион одамни кўчириш" ҳамда Систон ва Балужистон қирғоқларини бошқа вилоятларга ўтказиш масалалари кўриб чиқилмоқда.


Балужлар буни “Балужистон қирғоқларини босиб олиш” деб аташмоқда ва “уларнинг мавжудлигига хавф туғдиришидан" хавотирда. Манбанинг ёзишича, сўнгги пайтларда Балужистон қирғоқларининг барча қисмларида қурилаётган йирик аҳоли пунктлари сони кескин кўпайган.

Таъкидлаш жоизки, сунний балужлар истиқомат қиладиган Систон ва Балужистон вилояти Эрондаги энг йирик норозилик маркази бўлиб, тез-тез аксилҳукумат намойишлари ва хавфсизлик кучларига қарши тўқнашувлар билан ажралиб туради.

Мавзуга алоқадор