Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқаролари ишга ёллаш ваъдаси билан Россия армиясига жалб этилаётганини даъво қилмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рандхир Жайсвал ўз ватандошларини Россия армиясида “ёрдамчи ишларни” таклиф қилаётган воситачиларга «алданмасликка» чақирди.

Дипломатнинг айтишича, улар иш ваъдаси билан Россияга жалб қилинган ўз фуқароларини қайтариш бўйича Москва маъмурияти билан музокаралар олиб бормоқдалар.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 20 нафар ҳиндистонлик ўз ҳукуматига мурожаат қилиб, туристик мақсадда Россияга боргани ва улар махсус тайёргарликдан сўнг Украинадаги урушга юборилганини таъкидлаб, ёрдам сўрагани видеоси тарқалган эди.

Пайшанба куни Ҳиндистон Марказий тергов бюроси (МТБ) камида 35 ҳиндистонлик агентлар орқали Россияга олиб кетилганини эълон қилди.

СБИ улар жанговар тайёргарликдан ўтганликларини ва уларнинг хоҳишларига қарши Россия-Украина урушига жўнатилганликларини таъкидладилар.

Ҳиндистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия томонида жанг қилган бир ҳиндистонлик фуқаро ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Бошқа томондан, Непал Украинага қарши жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун тайёргарликдан ўтган 14 нафар фуқаросининг ўлими ҳақида ҳам маълумот ўртоқлашди ва Россия расмийларидан жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун ўқитилган юзлаб фуқароларини озод этишни талаб қилди.

Мавзуга алоқадор