Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 348 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Нусейрат лагери ва Зайтун ҳудудига ҳужум қилди. Исроилнинг сўнгги 24 соат ичида уюштирган ҳужумларида камида 20 киши ҳалок бўлди, 54 киши яраланди.

▪️2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига ҳужуми оқибатида фаластинликлар ҳалок бўлганлар сони 41 272 нафарга етди, камида 95 551 киши жароҳатланган.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Ал-Халил, Байтлаҳм ва Тулкармда фаластинликларни оммавий ҳибсга олмоқда.

▪️Наблусда шиддатли жанглар кетмоқда. Келгинди яҳудийлар Юсуф пайғамбар (Авлиё Иосиф) қабрига бостириб кирди.

▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил теракти (пейжерларнинг портлатилиши) қурбонлари сони 11 кишига етди ва 4 минг ярадор бўлди, улардан 400 нафарининг аҳволи оғир.

▪️Қассам бригадалари Рафаҳ шаҳрида босқинчилар жойлашган бинони портлатиб юборди. 4 аскар ўлди, 5 таси яраланди.

▪️Бугун тонгда фашистлар Ливан жанубидаги Ал-Удейс, Хиам, Марун ва Шихин шаҳарларига ҳужум қилди.

▪️Ғазо фуқаролик мудофааси ускуналарсиз ишғолчилар ҳужумлари натижасида Бурайж лагерида вайроналар остида қолиб кетган 80 га яқин шаҳид жасадларини олиб чиқмоқда.

▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазода ўлдирилган 34344 кишининг исмлари, туғилган саналари ва жинси кўрсатилган 649 саҳифалик ҳужжатни эълон қилди. Биринчи 14 саҳифада чақалоқларнинг исмлари бор.

Мавзуга алоқадор