Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 318 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Нусайрат лагери, Хон Юнис ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан бери 40 099 киши шаҳид бўлди.

▪️Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида босқинчилар Тулкарм ва Қалқиляни қамал қилди. Кириш ва чиқиш тақиқланган. Фаластинликларнинг уйларида тинтувлар олиб борилмоқда. Наблусда қаршилик жангчилари босқинчилар билан тўқнашдилар.

▪️Ал-Қассам бригадаси жангчилари икки ҳужумда Нитцарим ўқида фашистлар отрядларини йўқ қилишди.

▪️Ишғол матбуоти: Ливандан Юқори Жалилага учирилган дрон уриб туширилмади. У мақсадига етди, ярадорлар бор.

▪️Колумбия президенти Исроилга кўмир экспортини тақиқловчи фармонни имзолади: “Колумбия кўмиридан фаластинлик болаларни ўлдириш учун бомба ясалмайди”.

▪️Босқинчилар Қалкилияда университет талабаси Дана Ханатшехни ҳибсга олишди. Дана 2023 йил кузида озодликка чиқарилган айирбошлаш маҳбусидир.

▪️ҲАМАС: Барча мамлакатларни фашистик тузилма билан алоқаларни узишга ва унинг раҳбарларини уруш жиноятчилари сифатида изоляция қилиш, жазолаш ва жиноий жавобгарликка тортишга чақирамиз.

▪️Тел-Авивда синагога яқинида автомобиль портлаши натижасида бир исроиллик ҳалок бўлди. Ушбу ҳодиса учун жавобгарликни Ал-Қассам ва Қуддус бригадалари расман зиммаларига олишди.

▪️Британия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Марк Смит Британиянинг Исроилга қурол сотишда давом этаётганига норозилик сифатида истеъфога чиқди ва ҳукуматнинг ҳаракатлари Ғазо секторида содир этилган ҳарбий жиноятларга шерик эканлигини айтди.

Мавзуга алоқадор