Бомбаланаётган Ғазо: 293-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 293 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнисга, Нусейрат ва Бурейж лагерларига,
Шайх Радван ҳудудига ҳужум қилди. Кун давомида 54 киши ҳалок бўлди, уларнинг
ярми болалар.
▪️Қаландия, Байтлаҳм ва Халилга ишғол ҳужуми Ғарбий Соҳилда
иккинчи кундан бери давом этмоқда. 25 дан ортиқ фаластинлик ҳибсга олинган.
▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳ шаҳрида босқинчилар отряди
билан миналанган уйни портлатиб юборди, 2 та Меркава танкини йўқ қилди.
▪️Охирги 48 соат ичида босқинчилар Хон-Юнисда 129 кишини
ўлдирди.
▪️Босқинчилар Хон Юнисдаги Салоҳ ад-Дин кўчасида
ҳаракатланувчи ҳамма нарсага қарата ўқ узди. Ярадорларни қутқаришга уринаётган
шифокорларга квадрокоптерлар ҳужум қилмоқда.
▪️Ҳизбуллоҳ: Биз Ливан ҳаво ҳудудида исроиллик жангчиларни зенит-ракеталар ёрдамида ўққа тутдик,
босқинчилар чекинишга мажбур бўлди.
▪️АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг собиқ спикери Ненси
Пелоси: Нетаняхунинг нутқи хорижлик шахснинг Конгрессдаги энг ёмон нутқи.
▪️Конгресснинг 128 аъзоси Нетаняху нутқини бойкот қилди.