Бомбаланаётган Ғазо: 291-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 291 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнис ҳамда Нусейрат, Жабалия ва
Бурейж лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан бери шаҳидлар сони 39 006
кишидан, яраланганлар сони 89 818 кишидан ошди.
▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: Хон
Юнисдаги ишғолчиларнинг ҳужумлари натижасида сўнгги 24 соат ичида 81 киши ҳалок
бўлди, 250 киши яраланди ва ўн минглаб одамлар ҳудудни тарк этишга мажбур
бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари: Биз Нитсарим ҳудудидаги босқинчиларнинг
қўмондонлик штабига зарба беришда давом этамиз.
▪️Ғарбий Соҳилда Тулкармда ишғолчилар қаршилик ҳаракатининг
3 нафар етакчисини, бир аёл ва унинг қизини ўлдирди. Тез ёрдам машиналарининг
ярадор аёллар ва болалар етиб боришига рухсат берилмаган. Қаршилик жангчилари
зирҳли транспортёрни портлатиб юборди.
▪️Ҳизбуллоҳ: Биз Цореал аҳоли пунктини биринчи марта бомбаладик, ўнлаб «Катюша»
ракеталарини учирдик.
▪️ҲАМАС
ва Фатҳ гуруҳлари Хитойда миллий бирликка чақирувчи келишувни имзолади.
▪️Босқинчилар Ливаннинг Ҳула ва Аита аш-Шаб шаҳарларига
ҳужум қилди.
▪️БМТ: Ғазо ҳудудининг 83 фоизи эвакуация қилинадиган ёки тақиқланган
ҳудудлар деб эълон қилди.
▪️Ҳусийлар: Исроилнинг Ғазодаги қирғинлари аср жинояти ва
даврнинг Холокостини ифодалайди.