Исроилга қарши намойишлар Жорж Сорос, Билл Гейтс, Дэвид Рокфеллер ва Прицкер оилаларига тегишли жамғармаларнинг йирик грантларини олган ташкилотлар томонидан молиялаштирилмоқда. Бу ҳақда POLITICO нашри хабар берди.

Жумладан, Колумбия университети ва бошқа кампуслардаги норозилик намойишларини икки йирик ташкилотчи: Тинчлик учун яҳудий овози ва IfNotNow қўллаб-қўвватламоқда. Иккаласи ҳам демократ мегадонор Жорж Сорос томонидан ташкил этилган Tides ва Bell & Melinda Geyts жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланади. Улар сионизмга қарши йўналишга эгалиги билан машҳур.

Таъкидланишича, Сорос изоҳ беришдан бош тортган. Илгари Tides жамғармаси ва бошқа гуруҳларни молиялаштирган Bell & Melinda Geyts жамғармаси эса энди Tides`га фаол равишда грант ажратмаслигини айтди.

Норозилик намойишларини молиялаштиришга хайрия ёрдамини берган яна бир таниқли демократ донор, бу - ака-ука Рокфеллерлар жамғармаси. 2022 йилда фонд Tides`га 300 минг доллар ажратган. Жамғарма нотижорат солиқ декларациясига кўра, сўнгги беш йил ичида ўзини сионизмга қарши деб таърифлайдиган "Тинчлик учун яҳудий овози"га қарийб 500 минг доллар сармоя киритган.

Исроилга қарши яна бир қанча гуруҳлар HYATT меҳмонхоналар империясининг меросхўрлари Сюзан ва Ник Прицкер томонидан молиялаштирилган жамғарма томонидан қўллаб-қувватланади.

Шунингдек, “Тинчлик учун яҳудий овози” ташкилоти Жо Байденга қарши оммавий намойишларда етакчилик қилиб, Aмерика раҳбарини Исроилга қурол етказиб беришда айблайди.

Бундан ташқари, худди шу ташкилот талабаларнинг Фаластин тарафдори намойишларини қўллаб-қувватлаган, дейилади хабарда.

Иштирокчилари Исроилга ёрдамни тўхтатиш тарафдори бўлган бундай намойишлар AҚШнинг йирик университетларида бир неча ҳафтадирки давом этмоқда.

Мавзуга алоқадор