Британияда 30 июлдан буён мусулмонлар ва муҳожирларга қарши давом этиб келаётган намойишлар етакчиси Томми Робинсон АҚШнинг сионистик ташкилотлари томонидан молиялаштирилади.
Ўзини "сионист" деб таърифлаган Робинсон қарийб 20 йилдан бери Британиянинг Ислом томонидан босиб олиниши ҳақида нутқлар сўзлаб, мусулмонларни ҳақоратловчи баёнотлар бериб келади.
Таъкидланишича, Робинсонга молиявий ёрдам кўрсатувчи гуруҳларнинг аксарияти Исроилни қўллаб-қувватловчи америкалик ўнгчиларга тегишли.  Филадельфияда жойлашган Яқин Шарқ Форуми (MEF) Робинсоннинг энг йирик молиячиларидан бири ҳисобланади.
MEF раҳбари Даниэл Пайпс The Times of Israel газетасига Робинсонни ҳимоя қилиш учун атиги учта намойишга 60 минг доллар сарфланганини тасдиқлади.
Нью-Йоркдаги "Гейстоун" институти тадқиқот маркази Робинсонни ҳимоя қилиш учун қатор мақолалар чоп этди.  Калифорнияда жойлашган Дэвид Хоровиц Озодлик Маркази (DHFC) ҳам Робинсонни ҳимоя қилувчи бир қатор мақолалар чоп этиб, унинг америкалик сиёсатчилар билан чиқиши учун лоббичилик қилди. MEF ҳам, "Гейтстоун" ҳам ўзини “қизғин сионист” деб атаган ва "Гейтстоун" институтига асос солган америкалик яҳудий аёл Нина Розенвальд томонидан молиялаштирилади. Ушбу таҳлил марказлари бир неча бор Ғарбда исломга қарши кайфиятни қўзғатганликда айбланган.
Ижтимоий тармоқларда 7 октябрдан бери Исроилни ҳимоя қилиш мақсадида постлар ёзишда давом этган Робинсон бунинг учун маош олади.
Бирлашган Қиролликдаги ўта ўнглар норозиликларини АҚШдаги сионистлар лоббиси ҳамда Исроилдаги сионистлар қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, Қуддус мэри ўринбосари ва аҳоли пунктлари бўлими бошлиғи Аре Кинг ижтимоий тармоқларда мусулмонларга қарши ҳужумларни қўзғатувчи постлар жойлаштирди. Кинг ўз постларида мусулмонлар Англияда ҳокимиятни қўлга киритган деган даъвони ҳимоя қилиб, провокациялар уюштирди.
Британия полицияси намойишларнинг дастлабки кунларида аралашишдан ўзини тийди, бироқ кейинроқ можаролар авж олгач, ҳукумат "доимий армия" яратишга мажбур бўлди. Намойишларга тезкорлик билан аралашиш учун махсус тайёрланган 6 минг полициячи шай ҳолатга келтирилди. Ижтимоий тармоқларда йиғилиш режаларини кузатаётган полиция дарҳол намойишларга аралашишга муваффақ бўлди.  Ўта ўнгчилар зўравонликлари давом этар экан, полиция янги ташкилотга алоқадор 400 дан ортиқ одамни аллақачон ҳибсга олгани эълон қилинди.

Мавзуга алоқадор