Apple Исроил ҳарбийларини ходимларининг хайрия ташкилотларига ажратаётган эҳсонлари кўринишида молиялаштирмоқда.

Таъкидланишича, Apple ўз ходимлари ва акциядорларининг хайрия сиёсати бўйича билдирилган хавотирларига эътибор бермаса, бойкот рўйхатига киритилиш хавфи бор.

Молиялаштирилаётган ташкилотлар қаторига исроиллик аскарларни қўллаб-қувватловчи «Цахал Дўстлари» ва Ғарбий Соҳилда ноқонуний яҳудий аҳоли пунктларини барпо этишга ҳисса қўшаётган бир неча гуруҳлар (HaYovel, One Israel Fund, Яҳудий миллий жамғармаси ва Israel Gives) киради.

Очиқ хатда Apple ходимлари ва акциядорлари бундан норозилигини билдириб, технология гигантидан Исроил армияси билан боғлиқ барча ташкилотларга хайрия қилишни тўхтатишга чақирган.

"Биз Apple компаниясидан зудлик билан текширув ўтказиш, босиб олинган ҳудудларда ноқонуний аҳоли пунктларини қўллаб-қувватловчи ва ЦАХАЛни қўллаб-қувватловчи барча ташкилотларга хайрия беришни тўхтатишни талаб қиламиз. Бу халқаро ҳуқуқ ва ташкилотимизнинг инсон ҳуқуқлари бўйича билдирилган мажбуриятларига тўғридан-тўғри зиддир", - дейилади мактубда.

Апрель ойи бошида 300 га яқин амалдаги ва собиқ ходимлар Apple бош директори Тим Кукга технология гиганти Ғазодаги фаластинликларнинг азоб-уқубатларига бефарқ қолганидан хавотир билдирган очиқ хатни имзолаган эди.

Apple ўз ходимлари ва акциядорлари томонидан хайрия сиёсати бўйича билдирилган хавотирларга эътибор бермаса, бойкот рўйхатига киритилиши хавфи бор.

Мавзуга алоқадор