АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Афғонистоннинг энг қудратли маҳаллий ҳарбий зобитларидан бири бўлган генерал Абдул Розиқ афғон тинч фуқароларини ўғирлаш, қийноқлар ва судсиз ўлдиришни амалга оширган. Бу ҳақда текширув ўтказган The New York Times хабар бермоқда.

АҚШ кўмагида Абдул Розиқ Қандаҳор вилояти полицияси бошлиғи этиб тайинланди. Шундай қилиб, унинг қўмондонлиги остидаги хавфсизлик кучлари ҳаддан ташқари фойдаланиш учун тўлиқ карт-бланш (чекланмаган ваколат) олди.

Нашрнинг ёзишича, у раҳбарлик даврида полицияни "ҳеч қандай чекловларсиз қўрқинчли жанговар куч"га айлантирган: унинг зобитлари юзлаб, балки минглаб одамларни яширин қамоқхоналарда ўлдириш ёки қийноққа солиш учун ўғирлаб кетишган.

Америка қўмондонлиги томонидан берилган барча шарафларга қарамай, кўп афғонлар Абдул Розиқ фақат “тинч аҳолига қарши АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган шафқатсиз кампания” олиб борганига ишонишади.

Натижада у "Америка йиртқич ҳайвони" лақабини олди, шунингдек, Қандаҳор аҳолисини бегоналаштириб, Америка контингентини обрўсизлантирди ва одамларни Толибонни қўллаб-қувватлашга ундади.

Эслатиб ўтамиз, Абдул Розиқ 2018 йилнинг 18 октябрь куни содир этилган ҳужумда ҳалок бўлган эди. Ҳужум учун жавобгарликни Толибон ўз зиммасига олди.

Мавзуга алоқадор