Тез орада Россиянинг ҳар иккинчи аҳолиси мусулмон бўлади. Яъни, Россиядаги мусулмонлар сони чорак асрдан кейин насронийлар сонига тенг бўлади. Бу ҳақда Москвадаги матбуот анжуманида Прогрессив сиёсат жамғармаси директори Олег Бондаренко маълум қилди, деб хабар беради ПолитНавигатор мухбири.

“Ҳозирги демографик вазиятни ҳисобга олсак, 25 йилдан кейин (бу умуман узоқ эмас) мусулмонлар ва насронийлар нисбати бўйича мамлакат аҳолиси тенглашади. Бу фақатгина миграция таъсирига боғлиқ эмас, балки принципиал жиҳатдан демографияга ҳам тегишли. Айрим ҳудудларда кўпроқ болалар туғилишини осонгина кўришингиз мумкин. Жумладан, ердаги ҳаёт анъанаси борлиги сабабли, - деди Бондаренко.

У мамлакатда демографик муаммоларни ҳал қилиш учун “бир қаватли Россия”ни яратишга ҳаракат қиладиган сиёсий партия керак, деб ҳисоблайди.

Маълумот учун, 2024 йил январь ҳолатига кўра, Россия аҳолиси сони 146 150789 нафарни ташкил этди. 2023 йилнинг шу даврида эса РФ аҳолиси 146 447 424 нафарни ташкил этган эди. Яъни, бир йил ичида мамлакат аҳолиси сони 296 635 нафарга камайган.

Айрим манбаларга кўра, мусулмонлар Россия аҳолисининг 8 фоиздан ортиғини ташкил қилади, аксарият ҳолларда улар муҳожирлар эмас, балки маҳаллий аҳолидир. Хусусан, татарлар, бошқирдлар, аварлар, чеченлар, лазгинлар, кабардинлар, даргинлар, қорачайлар, болқарлар, черкеслар, қумиқлар, ингушлар ва баъзи осетинлар Ислом динига эътқод қилади.

Мавзуга алоқадор