Умми Башир Кения Маданият, санъат ва мерос вазирлигининг янги раҳбари. Унинг юқори лавозимга тайинланиши маҳаллий мусулмонлар жамоаси учун муҳим воқеа бўлди

Башир президент Уилям Руто ҳукуматида вазир лавозимини эгаллаган ягона мусулмон аёлдир. Башир ҳуқуқшунос бўлиб, 2012 йилда адвокатликка қабул қилинган. Умми Башир қуролли тўқнашувлар ва тинчлик бўйича магистр даражасига эга ва ҳозирда халқаро муносабатлар бўйича докторлик диссертациясини ёзмоқда, дея хабар қилди IslamNews нашри Eastleigh Voiceга таяниб.

Қизиғи шундаки, Башир кўп фарзандли она бўлиб, оилавий ҳаётни юқори давлат лавозимлари талаблари билан муваффақиятли уйғунлаштирган. Унинг ўзи тўққиз фарзандли оилада ўсган. Мусулмон ҳуқуқшунос ўз фаолияти давомида БМТнинг бир қанча агентликларида ишлаган, жумладан, қочқинлар масалалари билан шуғулланган.

2022 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, кенияликларнинг 18,6 фоизи католиклар, 36,6 фоизи - протестантлар, 24,5 фоизи - евангелистлар, 8,7 фоизи – аборигенлар эътиқоди, 7,1 фоизи – ислом динига амал қилишади, 1,1 фоизи эса атеистлардир (динсиз).

Мавзуга алоқадор