06.05.2025 12:20
40
Тошкентда нарко-графитиларни тарқатган 2 талаба ушланди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида гиёҳвандлик воситаларини тарғиб қилувчи нарко-графитиларни тарқатган 2 талаба ушланди.
Пойтахт ИИББнинг хабар беришича, улар пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳудудида электр токнинг таянч устунларига “Россиядаги иш. Ҳафтасига 1000 доллар. Бизга Теlegram'дан ёз” кўринишидаги QR кодли ёзувларни ёпиштириб чиққан.
Юнусобод тумани ҳудудида улар томонидан ёпиштириб чиқилган 80 дона флаер аниқланиб, йўқ қилинган.
Суриштирув ишлари давомида ушбу реклама варақаларини чоп этиб берган шахс ҳам топилган.
Аниқланган ҳолат юзасидан МЖтКнинг 56-2-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузарларнинг қилмиши Юнусобод туман судида кўриб чиқилиб, уларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.