03.05.2025 10:35
43

Украинада рус тилида таълим олаётганлар сони кескин камайди

Украинада айни пайтда рус тилида таълим олаётган ёки уни чет тили сифатида ўрганаётган ўқувчилар сони бор-йўғи 345 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда мамлакатдаги тил масалалари бўйича вакил Тарас Кремен маълум қилди. 


Унинг сўзларига кўра, 2021–2022 йилларда бу кўрсаткич қарийб 100 минг нафар эди.


Кременнинг таъкидлашича, бу рақамлар авваллари мактабга қабул қилинган “қолдиқ контингент” ҳисобига боғлиқ бўлиб, кейинги ўқув йилидан бошлаб бундай ҳолатга ҳам бутунлай барҳам берилади.


Маълумот учун, 2014 йилда Украинада содир бўлган давлат тўнтаришидан сўнг ҳукумат фақат совет тарихига эмас, балки Россияга оид ҳар қандай маданий ва тил жиҳатларига қарши кураш олиб бора бошлаган эди. 


Натижада рус тилининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни кескин чеклаб қўйилди. 2024 йилнинг март ойида эса БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳам Украинанинг рус тилида сўзлашувчи фуқароларига нисбатан дискриминация ҳолатларини қайд этган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.