01.05.2025 08:51
49

Россия Кремлнинг халқаро тарғиботига рекорд миқдорда маблағ сарфлади

Россиядаги Russia Today (RT)  телеканали ўтган йили хорижда Кремль тарғиботи учун 31,7 миллиард рубль сарфлади. Бу канал тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлиб, 2023 йилга қараганда 4,2 миллиард рублга кўп.


Эътиборлиси, RT бюджети деярли тўлиқ давлат томонидан молиялаштирилади. 2024 йилда каналга 28,6 миллиард рубль ажратилган бўлса, 2025 йилда бу рақам 31,1 миллиардга етиши кутилмоқда. Бу маблағ ҳатто баъзи Россия минтақалари йиллик бюджетидан ҳам юқори.


Ўтган йилда RT 410 миллион рубль фойда кўрган ва бу канал учун 2022 йилдаги зарарли ҳисоботдан сўнг катта ўсиш ҳисобланади.


Шунга қарамай, RT давлат маблағларининг қандай сарфлангани ҳақида очиқ ҳисобот бермаган. Бундан ташқари, канал араб тилидаги аудиторияни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.