Ҳажни рухсатсиз адо этганларга қатъий чоралар кўрилади
Бугундан бошлаб Саудия Арабистони рухсатномасиз Ҳаж ибодатини адо этган ёки унга уриниб кўрган шахсларга нисбатан қатъий чоралар қўллашини маълум қилди. Бу ҳақда “Сауди Газетте” нашри хабар бермоқда.
Эндиликда Ҳаж маросимида рухсатсиз қатнашганлар ёки зиёрат ҳудудларига ноқонуний кирганлар 20 минг Саудия риалигача (5,3 минг АҚШ доллари) жаримага тортилади.
Зиёрат визаси орқали Маккага ноқонуний кирган ёки у ерда қолган шахсларга эса 100 минг риалгача (26 минг АҚШ доллари) жарима белгиланиши мумкин.
Шунингдек, хабарда айтилишича, Маккага рухсатсиз киришга уринганлар, жумладан, муддати ўтган визага эга бўлганлар ҳам депортация қилинади ва 10 йил муддатга Саудия Арабистонига кириш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Аввалроқ Саудия Бош прокуратураси айрим шахс ва ташкилотлар Ҳаж ва Умра зиёратини ноқонуний ташкил этиб, фуқароларнинг хавфсизлигини хавф остига қўяётгани ҳақида огоҳлантириш берган эди.