Франция Покистон билан низолашаётган Ҳиндистонга қурол сотмоқда
Франция Ҳиндистонга 26 та Dassault Rafale қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Нью-Деҳли қирувчиларни 2030 йилгача қабул қилиши кутилмоқда.
Шартномада, шунингдек, Ҳиндистон самолётлари двигателлари, датчиклари ва қуролларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳам назарда тутилган.
Маълумот учун, Ҳиндистон француз қирувчи самолётлари билан бир қаторда Россиянинг МиГ-29К самолётларидан ҳам фойдаланмоқда. 2023 йил ҳолатига кўра, мамлакатда 42 та шундай қирувчи бор эди, аммо уларнинг деярли ярми захирада.
Ҳиндистоннинг қирувчи самолётлар паркини янгилаш ва кенгайтириш масаласи 2018 йилдан бери очиқлигича қолмоқда.
Россия Ҳиндистонга ўз заводларида МиГ-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқаришни таклиф қилиб, ушбу тендерда асосий даъвогарлардан бири эди.
Бироқ 2023 йилда Россия Бирлашган Авиация Корпорацияси раҳбари Юрий Слюсар тендер қолдирилганини эълон қилди.