28.04.2025 12:53
64

Ўзбекистонда туғилиш кескин камайди, ўлим эса ошди

2025 йилнинг дастлабки уч ойида 198,1 минг нафар бола туғилган. Бу 2022 йилдан буён энг кам кўрсаткич ҳисобланади. 


Статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилишича, ўтган чоракда 41,4 минг ўлим қайд этилган. Бу ҳам 2022 йилдан буён энг юқори кўрсаткич.


Мамлакатимизда 2025 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган никоҳлар сони 43,8 минг бирлик, ҳар минг аҳолига никоҳ коэффициенти 4,7 промиллени ташкил этди. 


Никоҳлар сони жорий йилнинг январь-март ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 минг бирликка камайган.


Никоҳдан ажралишлар сони 11,5 минг бирлик, ҳар минг аҳолига нисбатан ажралиш коэффициенти 1,2 промиллени ташкил этди. 


Ажралишлар сони жорий йилнинг январь-март ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ўзгармаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.