25.04.2025 17:23
74

Қозоғистон Россия билан урушга тайёрланяптими?

Қозоғистон Россия билан урушга тайёрланаётгани ҳақида айрим оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқалди. Республика Мудофаа вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди. 


Тарқалган хабарларга кўра, Қозоғистон гўёки Россия билан чегарада “можаро юз бериши эҳтимолига” ҳудудий мудофаа бригадаларини жойлаштирмоқда. Мудофаа вазирлиги расмий тушунтириш бериб, “Ҳудудий мудофаа тўғрисида”ги қонун лойиҳаси фақат Қозоғистон ички хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилганини айтди.


Ҳудудий мудофаа тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қозоғистон миллий хавфсизлик тизимини модернизация қилиш доирасида ишлаб чиқилган. Унинг мақсади — ички барқарорликни таъминлаш, ҳарбий ҳолат ёки бошқа фавқулодда вазиятлар шароитида аҳолини, инфратузилма объектларини ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш.


Ҳудудий мудофаа бригадаларини жойлаштириш ташқи таҳдидларга жавобан эмас, балки ҳудудларнинг логистика, географик ва демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда, дея изоҳ берди вазирлик.


Қозоғистон Мудофаа вазирлиги қонун лойиҳаси ҳеч қандай давлатга қарши қаратилмагани ва ҳарбий таҳдидларга муносабат нуқтайи назаридан қабул қилинмаслиги кераклигини айтган.


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.