24.04.2025 16:11
49

Ғазо болалари учун янги ҳавф

Исроил армияси Ғазода болаларни полиомиелитга қарши оммавий эмлашни тўхтатди, деб хабар бермоқда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 


600 мингдан ортиқ болага мўлжалланган эмлаш кампанияси март ойидан бери давом этаётган Исроилнинг умумий блокадаси туфайли ўтказилмаяпти.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизими таназзул ёқасида эканлигидан огоҳлантирмоқда. 


Эмлашлар йўқлиги сабабли, Ғазо полиомиелит тарқалиши ва бунинг натижасида болалар ўлимининг ҳалокатли ўсиши хавфи юқорилиги таъкидланган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.