21.04.2025 19:06
81
Туркия пойтахтида Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди
Туркия пойтахти Анқара шаҳрида олим ва давлат арбоби Аҳмад ал-Фарғоний бюстнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, тадбирда ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов, Анқара шаҳри Кечиўрен тумани ҳокими Месут Ўзарслан, Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ бош котиби ўринбосари Сайид Юсуф ҳамда Туркия Буюк миллат мажлиси вакиллари иштирок этган.
Авазхон Тожихонов ўз нутқида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик муносабатларни ривожланаётгани ҳақида сўз юртиган ва аллома Аҳмад ал-Фарғонийнинг бюсти Анқара шаҳридаги марказий боғда ўрнатилиши катта аҳамиятга эга эканига урғу берган.
Кечиорен тумани ҳокими Месут ўзарслан ҳамда ТУРКСОЙ бош котиби ўринбосари Сайид Юсуф Аҳмад ал-Фарғонийнинг илмий мероси нафақат ўзбекистонликлар, балки барча туркий халқлар учун фахр ва илҳом манбаи эканини таъкидлаб ўтишган.