Ливия муфтийси Ислом диёрларида ҳордиқ чиқараётган сионистларни жазолашга чақирди
Ливия муфтийси Содиқ ал-Ғирёний мусулмонларни дам олиш учун араб давлатларига келаётган исроилликларни, қаерда учратмасин жазолашга чақирди.
Унинг таъкидлашича, Ислом мамлакатлари — Миср, Марокаш, БАА яҳудийларнинг Фисиҳ байрами давомида, сионистларни қабул қилишда давом этмоқда.
Айнан шу кунларда кўплаб исроил ҳарбийларига таътил берилган.
Улар эса, бу вақтда ҳеч қандай тўсиқларсиз Таба чегара пункти орқали Мисрга кириб келиб, Синай ярим ороли ва Шарм аш-Шайхдаги ҳашаматли меҳмонхоналарда байрам қиляпти.
Марокаш ва бошқа араб мамлакатлари ҳам айни дам улар учун ўз эшикларини ланг очган.
Муфтий бу “сайёҳлар”ни оддий фуқаролар эмас, балки вақтинча ўз ҳарбий базаларини тарк этган қотиллар деб атаган.
“Уларнинг қўллари мусулмон биродарларимизнинг қони билан булғанган.
Шунинг учун, уларни меҳмон қилмаслик, жазолаш ва ҳатто қатл этиш бизнинг бурчимиздир”, деган у ўз мурожаатида.