21.04.2025 13:02
87

Россияда намоз учун 3700 доллар жарима белгиландими?

Россиянинг Ставропол ўлкасида жамоат жойларида намоз ўқилгани учун 300 минг рублгача (3700 доллар) жарима белгиланди. Маҳаллий нашрларга кўра, жамоат жойларида намоз ўқилиши - рухсат этилмаган оммавий тадбир деб баҳоланди. 


Маълум қилинишича, Андропов туман ҳокимияти томонидан жамоат намозларни махсус ажратилмаган жойларда ўқиш тақиқланиши ҳақида хабарнома тарқалган. Маҳаллий ҳокимият бундай намозларни рухсат этилмаган оммавий тадбир сифатида баҳолаб, бу ҳолат ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланиши ва жаримага олиб келишини билдирган.


Ставропол вилояти Мусулмонлар диний бошқармаси муфтийси Муҳаммад Рахимов бу ҳолатни улар ҳам бу ҳужжатни олганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра,  Ставрополда ҳеч ким ўзбошимчалик билан кўча-бошда намоз ўқимайди:

“Тадбирларимизнинг деярли барчаси махсус биноларда ҳокимият рухсати билан ўтади. Шу боис ноқонуний йиғинлар ўтказишга эҳтиёж йўқ. Агар рухсатсиз йиғинлар ўтказилса, албатта, бу жазоланиши керак,” — деди муфтий Муҳаммад Рахимов.


Шунингдек, муфтий Ставрополнинг 135 жойида Жума намозлари ўқилиши,  эътиқод эркинлигида ҳеч қандай чеклов ёки босимни ҳис қилмаслигини қайд этди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.