21.04.2025 09:45
69
Трамп Россия ва Украинага “катта савдо“ ваъда қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп, Россия ва Украина ўртасида бу ҳафта келишув имзоланса, ҳар иккала давлат учун АҚШ билан “катта савдо” имкониятлари очилишини ваъда қилди.
Truth Social платформасида эълон қилинган баёнотида Трамп, томонлар ўртасида вақтинчалик Пасха тинчлик сулҳини олқишлаб, Москва ва Киевни доимий келишувга чақирди.
“Умид қиламанки, Россия ва Украина шу ҳафта келишувга эришади. Шундан сўнг, ҳар икки давлат АҚШ билан йирик савдо алоқаларини йўлга қўйиб, катта даромад топа олади”, деб ёзди Трамп.
Оқ уй раҳбари ўз мурожаатида Путин ва Зеленскийга мурожаат қилиб, улар олдида икки йўл турганини таъкидлади: урушни давом эттириш ёки тинчлик ўрнатиб, иқтисодий ҳамкорлик орқали иқтисодий барқарорликка эришиш.